Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс Альцгеймер хасталиги ҳамда бош миянинг бошқа касалликларига қарши кураш ишига 100 миллион доллар хайрия қилади. Бу ҳақда у Reuters’га берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Миллиардер 50 миллион долларни Лондонда жойлашган Dementia Discovery Fund жағармасига йўналтиради. Унинг ёрдамида Британия ҳукумати бош мия хасталикларини даволаш йўлларини қидирувчи компаниялар билан ҳамкорлик қилади.
Яна 50 миллион доллар Альцгеймер хасталиги бўйича тадқиқотлар олиб борувчи стартапларга хайрия қилинади.
Гейтснинг таъкидлашича, ўнлаб йиллардан буён давом этаётган тадқиқотлар ҳали ушбу касалликларни даволаш йўлларини аниқлаш имконини бермади. Аммо тадқиқотларга кўпроқ пул сарфланса, яқин келажакда бу амалга ошади.
«Ўн йилдан сўнг кучли препаратларимиз бўлади деб умид қиламан, лекин бу амалга ошмаслиги ҳам мумкин», — деди бизнесмен.
Изоҳ (0)