Ливан президенти Мишель Аун собиқ бош вазир Саъд Харирий атрофидаги вазиятни «мистик» сифатида баҳолади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Саъд Харирий Саудия Арабистонига ташриф буюрган чоғда истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилган ҳамда унинг жонига суиқасд уюштирилганини айтган эди. Reuters манбаларига кўра, у Саудияда куч билан тутиб турилибди.
Ливан президентининг фикрича, Харирий олиб қочиб кетилган ва унинг юқоридаги баёнотлари реалликни акс эттирмайди.
Бундан ташқари, Аун Саудиядан Харирий нега Ливанга қайта олмаётганини тушунтиришни талаб қилди.
Изоҳ (0)