Ироқнинг Восит вилоятида ҳукумат армиясига тегишли Ми-17 вертолёти қулади. Бунинг оқибатида етти нафар ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар беради «РБК».
Ироқ армияси матбуот хизмати баёнотига кўра, ҳалокат машғулот миссияси чоғида рўй берди. Iraqi News нашрининг маълум қилишича, воқеа ал-Кут авиабазасидан шарқроқда юз берди. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.
Россияда ишлаб чиқарилувчи Ми-17 вертолёти Ми-8 ҳарбий-транспорт вертолётининг экспорт модификациясидир. Ироққа бу турдаги вертолётларни етказиб бериш бўйича шартнома 2007 йили имзоланган эди.
Изоҳ (0)