Ўзбекистон дзюдо ва спорт курашлари терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадасига мезбон Япония делегация билан ҳамкорликда тайёргарлик кўради. Япония делегациясининг Тошкентга ташрифи давомида МОҚ Маидзуру шаҳар мэрияси билан бу борада меморандум имзолади.
Ўзбекистон спорт курашлари ва дзюдо термаси Токио—2020 Олимпиадасига япониялик спортчилар билан бирга тайёргарлик кўради
2020 йилги Олимпиада давомида Host Town вазифасини бажарувчи мазкур шаҳар Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси ва мамлакат Спорт Курашлари Ассоциацияси билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди. Бунда спортчиларнинг Япониядаги тайёргарликлари учун сарф этиладиган маблағнинг бир қисмини айнан Япония томони кўтаради.Олимпиадага мезбонлар билан ҳамкорликда тайёргарлик кўриш ҳар икки томон учун фойдалидир. Ўзбекистонлик спортчилар дзюдо ватани бўлмиш кунчиқар юртда тажриба тўпласа, спорт курашларида ўзбекистонлик спортчиларнинг тажрибаси мезбонларга улашилади. Ўзбекистон Спорт Курашлари Ассоциацияси раиси, МОҚ вице-президенти Салим Абдувалиев ҳамда Дзюдо Федерацияси президенти Алишер Акмалов японияликлар билан учрачув чоғида бу каби масалаларни алоҳида муҳокама қилган.
Ўзбекистон делегацияси Олимпиадалар тарихида ҳозиргача 33 та медалга эга чиққан бўлса, шуларнинг деярли тенг ярми — 16 таси спорт курашлари ва дзюдо чекига тўғри келади. Жумладан, эркин курашчиларнинг ўзи ҳозиргача Ўзбекистон термасига 4 та олтин медални тортиқ қилган, деб ёзган МОҚ матбуот хизмати.
Токио-2020 Олимпиадасида ҳам Ўзбекистон делегацияси спорт курашлари, дзюдо ва бокс спорт турларидан янада яхшироқ натижаларни кутади. Япония делегацияси билан келишув бу йўлдаги дастлабки қадамлардан биридир. Қуйида Олимпиада ўйинларида муваффақият қозонган спорт курашлари ва дзюдо термаси аъзолари келтириб ўтилган.
Олтинлар
Александр Доктуришвили (юнон-рум кураши) — Афина-2004Артур Таймазов (эркин кураш) — Афина-2004Артур Таймазов (эркин кураш) — Пекин-2008Артур Таймазов (эркин кураш) — Лондон-2012Кумушлар
Армен Богдасаров (дзюдо) — Атланта-1996Артур Таймазов (эркин кураш) — Сидней-2000Магомед Ибрагимов (эркин кураш) — Афина-2004Сослан Тигиев (эркин кураш) — Пекин-2008Абдулла Тангриев (дзюдо) — Пекин-2008Бронзалар
Ришод Собиров (дзюдо) — Пекин-2008Ришод Собиров (дзюдо) — Лондон-2012Ришод Собиров (дзюдо) — Рио-2016Диёр Ўрозбоев (дзюдо) — Рио-2016Элмурат Тасмуродов (эркин кураш) — Рио-2016Ихтиёр Наврўзов (эркин кураш) — Рио-2016Магомед Ибрагимов (эркин кураш) — Рио-2016Ўзбекистонда япониялик меҳмонлар ҳавас қилса арзигулик даражада кутиб олинди. Ўз навбатида Маидзуру мэрияси ҳам кунчиқар юрт ўзбекистонлик спортчилар учун барча шароитларни яратиб беришини маълум қилди.
Шаҳар мэри Рёзо Татами Ўзбекистонга 12 кишилик делегация билан ташриф буюрганди. Ўзбекистон томони бунда уларни Grand Mir отелига жойлаштирди. Улар Ўзбекистон ва Япониянинг узоқ йиллик ҳамкорлиги намоён бўлган 10 дан зиёд жойларда бўлди. Кейинроқ эса улар Самарқандда меҳмон қилинди.
Изоҳ (0)