АҚШ миллий архиви (NARA) мамлакатнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши тергови билан боғлиқ ҳужжатларнинг навбатдаги пакетини эълон қилди. Шу йил ичида тўртинчи ҳужжатлар тўплами ошкор этилмоқда, деб хабар беради «РБК».
Хабарномада аниқлаштирилишича, тўртинчи босқич доирасида очиқ базага жойлаштирилган ҳужжатларнинг умумий миқдори 13213 тани ташкил этади.
Таъкидланишича, 9 ноябрь куни чоп этилган ҳужжатларнинг катта қисми олдин ҳам жамоатчилик эътиборига тақдим этилган, лекин таҳрирланган шаклда.
«Ҳужжатларнинг бугун чиқарилган версиялари 2017 йил 26 октябрдан бироз олдин тайёрланган ва тезроқ тарқатиш мақсадида юборилган», — дейилади хабарда.
Ҳужжатлар 1992 йили қабул қилинган Кеннеди архиви тўғрисидаги қонун доирасида эълон қилинмоқда. Унда ҳужжат массивларининг махфийлиги ҳамда жиноят учун таъқиб қилиш мухлатлари белгиланган. Архив хабарида келтирилган ҳавола орқали ҳужжатларни дарҳол юклаб олиш мумкин.
Изоҳ (0)