Кетма-кет 7 мавсумдан буён Хитой чемпионлигини ҳеч кимга бермай келаётган «Гуанжоу Эвергранд» клубини бразилиялик мутахассис Луис Фелипе Сколари тарк этди. Унинг ўрнини эса Италия термаси билан 2006 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Фабио Каннаваро эгаллади.
Одил Аҳмедов, Халк ва Оскар илк уринишда Хитой чемпиони бўла олмади. Улоқни Сколари илиб кетди
Каннаваро бунгача ҳам Хитойда фаолият олиб бораётган бўлиб, «Тианжин Куанжиан» клубини бошқариб келаётганди. Унинг жамоаси якунига етган мавсумни Хитой Супер Лигасида «Гуанжоу Эвергранд» ва «Шанхай СИПГ» клубларидан кейин 3-ўринда якунлаганди.«Гуанжоу Эвергранд» Сколари бошқарувида 3 бор Хитой чемпиони бўлди ва шунча марта мамлакат кубогига эга чиқди. 2015 йил Осиё Чемпионлар Лигасида зафар қучди.
Қизиқ томони, бразилиялик мутахассис жамоани айнан Каннавародан қабул қилиб олганди. Фабио 2014 йилнинг 5 ноябрь куни Гуанжоуга келиб, 2015 йилнинг июнида постни топширганди. Унга қадар эса «Гуанжоу Эвергранд» клубини италиялик бошқа бир мутахассис Марчелло Липпи оёққа турғазганди.
Изоҳ (0)