Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 44 аёл ва боладан иборат гуруҳ яқинда Суриядан Грозний шаҳрига етказилишини маълум қилди. Улар орасида Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари бор, деб аниқлаштиради «РИА Новости».
«Сурия лагерларида турган 44 кишининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлдик. Шулардан тўққиз нафар бола ва икки аёл — Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари… Энг яқин вақтда, балки кейинги ҳафта бошида 44 кишидан иборат бу гуруҳ Грозний шаҳрига етказилади», — деб ёзди Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
Сиёсатчининг сўзларига қараганда, гуруҳдаги қолган болалар ва аёллар Россия фуқароларидир. Улар асли Бошқирдистондан, Орёлдан, Доғистондан, Чеченистондан ва бошқа минтақалардандир.
https://www.instagram.com/p/BbQCAAsgMzc/
Изоҳ (0)