НАТО мамлакатлари Афғонистондаги миссияси таркибини кенгайтиришга қарор қилди. Энди контингент миқдори 13 минг кишидан 16 минг кишига етказилади, деб хабар беради «ТАСС».
Бу борада альянс бош котиби Йенс Столтенберг ҳарбий блокка аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши якунларига кўра берган матбуот анжуманида баёнот берди.
«27 мамлакат яқин ойларда ҳарбий хизматчилар сонини оширишга қарор қилди. Шу боис қўллаб-қувватлаш миссияси миқдори 13 минг кишидан 16 минг кишига етказилади», — деди.
Столтенберг, шунингдек, альянс Афғонистон армиясини камида 2020 йилга қадар молиялаштиришда давом этишини билдирди.
Изоҳ (0)