Бекободда саккиз ёшли қиз талончилик қурбони бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ маълум қилди.
Хабарномада айтилишича, Бекобод туман ИИБга уй бекаси, 1982 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 1 ноябрь куни номаълум шахс қизи, 3-синф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган қизни қулоғидаги тилла зиракларини ечиб қочганини маълум қилди.
Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни уй бекаси, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)