Испания миллий терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритган, «Барселона» билан ютиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан афсонавий ҳимоячилардан бири Карлес Пуйоль Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар берди ва Халқаро Аэропортдан расмлар тақдим этди.
Пуйолга сафари давомида рафиқаси Ванесса Лоренцо ҳамда агенти ҳамроҳлик қилади. У 2008 йил «Бунёдкор» раҳбарияти таклифига кўра ҳам Тошкентга келган бўлиб, ўшанда ҳимоячига Андрес Иньеста ва Сеск Фабрегас шериклик қилганди.
Футбол юлдузи бугун — 9 ноябрь куни ОАВ вакиллари билан матбуот анжуманида иштирок этади. Анжуман 11:00 да Hyatt Regency отелининг Самарқанд залида старт олади. Ташриф давомида меҳмон «Бунёдкор» футбол академиясига боради ва ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб беради. Кечқурун эса Олий Лига доирасидаги «Пахтакор» — «Олмалиқ» учрашувини стадиондан кузатади.
Изоҳ (0)