Россиялик бизнесмен Сергей Полонский 2018 йилдаги президент сайловида иштирок этмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам Полонский қаллоблик учун беш йил колонияга ҳукм қилинган эди. Унинг жинояти енгилроқ бандга — тижорат соҳасидаги қаллобликка ўзгартирилгач, бизнесмен амнистия бўйича қамоқдан чиқиб келди.
«Россия Федерацияси президенти мансабига ўз номзодимни илгари суришимни расман эълон қиламан», — деди Полонский Москва шаҳар судида журналистлар билан мулоқот чоғида.
Судда прокурорнинг амнистия қарори устидан апелляция шикояти кўриб чиқилаётган эди.
Изоҳ (0)