8 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
ШҲТ бош котиби 10–11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» мувзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.
Суҳбат давомида халқаро форум кун тартиби ҳамда ШҲТ ва ШҲТ органларининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларини ҳал қилишдаги иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда ШҲТни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)