Япониянинг Киото шаҳри суди 70 ёшли Чисако Какейини ўлим жазосига ҳукм этди. Кекса аёл эри ва икки жазманини ўлдиришда, шунингдек, яна бир кишини ўлдиришга қасд қилганликда айбдор деб тан олинди, хабар беради Meduza.
Ҳимоя айблов етарли далил келтирмаганини даъво қилганига қарамай, бу фойда қилмади. Шунингдек, аёлнинг адвокатлари жиноятлар содир этган пайтда Какейида деменциянинг биринчи симптомлари пайдо бўлганига эътибор қаратган эди.
Суд ҳукмига кўра, охирги жиноят содир этилган 2013 йили Какейи хоним ҳали хаста эмас эди.
Ҳимоя ҳукм устидан Олий судга апелляция киритмоқчи.
Чисако Какейи 10 июль куни биринчи марта суд қаршисида намоён бўлди. Суд иши бошланишидан аввал аёл барча ваколатларини ўз адвокатларига беришини айтган эди, аммо суд мажлисида у охирги эрини ўлдирганлигини дарҳол тан олди. Чисако, гўёки, буни эри билан молиявий келишмовчиликлар туфайли амалга оширган. Аёл унинг овқатига цианид сепиб қўйган, заҳарни эса бизнес бўйича собиқ етказиб берувчисидан олган. Аммо кейинроқ Чисако судда қотилликни тан олганини эслай олмаслигини айтди.
Япониялик аёлнинг аввалги алоқалари ҳам шу тарзда якун топган: у танишув сайтларидан ёлғиз ва бой кекса бева эркакларни топган, уларнинг ишончига кириб, турмушга чиққан, сўнг уларни заҳарлаган.
Изоҳ (0)