3 ноябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Насруллаев Шавкат исмли шахс марихуана гиёҳванд моддасини сотган чоғида ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Айтилишича, ўша куни соат тахминан 12:00 да Яшнобод туманида жойлашган қурилиш моллари дўкони олдида 1976 йилда туғилган Насруллаев Шавкат 300 доллар эвазига 14,27 грамм марихуана сотганлиги аниқланиб ушланган. Ҳудудда «Қорадори-2017» тадбири ўтказилаётган эди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)