Техасдаги отишма АҚШнинг кўплаб фуқароларида руҳий муаммолар борлигини кўрсатади, аммо бу қурол-яроғ сотишни чеклаш керак дегани эмас. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трамп баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Мамлакатимизда, бошқаларида ҳам бўлганидек, руҳий муаммоларга дучор бўлган кўплаб одамлар бор. Бу ерда қурол айланмаси билан боғлиқ муаммо йўқ», — деди у Токиода ўтказилган матбуот анжуманида.
Президент жиноятчи руҳан носоғлом бўлганини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Техаснинг Сазерленд-Спрингс шаҳрида рўй берган отишмада 26 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин одам яраланди. Техас губернаторига кўра, бу штат тарихида бу турдаги энг қонли жиноят бўлди.
Изоҳ (0)