Twitter компанияси техник таъминот ходими ишдан бўшатилган куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини ўчириб қўйди. Унинг аккаунти 11 дақиқа давомида ишламай турди, деб эслатади Meduza.
Дастлаб Twitter аккаунт хато туфайли ўчиб кетганини маълум қилди, аммо ички текширув давомида бу қасддан қилинганини аниқлади. Бу ишни амалга оширган ходимнинг исми келтирилмади.
Ўз навбатида, Трамп аккаунти ўчиб кетганининг ижобий жиҳатларини топди. Унинг фикрича, бу унинг хабарларини ниҳоят ўқий бошлаганларини кўрсатади.
«Twitter’даги аккаунтим исён кўтарган ходим томонидан 11 дақиқа давомида ўчириб қўйилди. Сўзларим ниҳоят одамларга етиб бориб, таъсир қила бошлагандир», — деб ёзди Трамп аккаунти тикланганидан сўнг.
Изоҳ (0)