Электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси жорий йилнинг учинчи чорагида рекорд даражада зарар кўрганини маълум қилди. Зарар миқдори 671 миллион долларни ташкил этди, деб хабар беради Meduza.
Шу билан бирга, компания тушуми ҳисобот даврида рекорд даражада ўсиб, 2,984 миллиард долларни ташкил этди.
Таҳлилчилар башоратларидан кўра ёмонроқ натижаларни кўрсатган чораклик ҳисобот чоп этилгач, Tesla раҳбари Илон Маск компания ҳафтасига 5 минг дона Model 3 электромобилларининг чиқарилишини ортга суришини маълум қилди.
Олдинроқ 2017 йил охиригача шу ҳафталик натижага эриши кўзланаётган эди, энди бу 2018 йил биринчи чорагидан эрта бўлмаган мухлатга кўчирилди.
Ҳисобот чоп этилгач, Tesla акциялари нархи биржадан ташқари сотувларда 5 фоизга тушиб, 304,9 долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)