Германиядаги Нюрбургринг трассасида 14 та автомобиль иштирокида оммавий авария содир бўлди. Бунинг оқибатида уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда Bridge To Gantry’га таяниб, «Мотор» хабар берди.
Нохуш ҳодиса Hatzenbach бурилишида Porsche 911 GT3 RS’нинг совутиш суюқлигини оқиб кетиши оқибатида юзага келган. ЙТҲ оқибатида уч киши жароҳат олган бўлиб, улар вертолётда шифохонага жўнатилган.
Нюрбургрингдаги сўнгги йирик авария жорий йилнинг август ойида содир бўлган эди. Ўшанда McLaren 650S суперкарининг мойи оқиб кетиши 10 та автомобилнинг тўқнашувига олиб келган.
Изоҳ (0)