Асосий криптовалюта — биткоин курси рекордларни янгилашда давом этмоқда, деб хабар беради Meduza.
CME Group йил охирига қадар биткоин фьючерслари сотувларини йўлга қўйиши ҳақидаги хабар тарқаганидан сўнг биткоин нархи бор ўсиб бормоқда.
1 ноябрь ҳолатига кўра криптовалютанинг рекорд курси 6616 доллар бўлди. Шундан сўнг бу кўрсаткич бироз тушиб, 6538 долларни ташкил этди.
Биткоин курсининг турли биржадаги нархларини кузатиб борадиган CoinDesk сайтига кўра, айни пайтда криптовалюта қиймати 7 минг доллардан ошди.
Охирги маълумотларга кўра, биржаларда унинг ўртача нархи 7058,39 долларни ташкил этган. Бир сутка ичида унинг қиймати 3 фоизга ўсди.
Йил бошидан буён унинг қиймати олти мартадан ошиққа кўтарилди.
Изоҳ (0)