Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ат-Таний SBS телеканали эфирида Форс кўрфази мамлакатлари Қатарнинг мустақил позицияси туфайли у билан қарама-қарши бўлганлиги ва мамлакатдаги режимни ўзгартиришга интилаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ат-Таний Қатар можаро бартараф этилишини истаса-да, ҳеч қачон ўз мустақиллигидан чекинмаслигини таъкидлади.
«Уларга бизнинг мустақиллигимиз, ҳудуд тараққиётига ўз қарашларимиз маъқул келмаяпти», — дейди у.
Амирнинг сўзларига кўра, унинг мухолифатчиларига демократияга интилиш, Қатар Al Jazeera телеканалини қўллаб-қувватлаётгани ёқмаяпти.
Изоҳ (0)