iPhone 8 ва iPhone 8 Plus смартфонлари эгалари янги iPhone X гаджетларига эга бўлиш учун эскиларини сотувга қўймоқда. Гаджетлар сотувга чиққанига беш ҳафта бўлди, деб эслатади «Корреспондент.net».
Айтилишча, фойдаланувчилар эски гаджетларини трейд-ин амалга ошириш имконини берадиган сервислар орқали сотмоқда.
«Платформамизда фақат iPhone 7 пайдо бўлади деб ўйлаган эдик, лекин, афтидан, iPhone 8 эгалари ҳам телефонларидан рози эмас. Релиздан бир ой ўтиб бу қадар iPhone сотувга қўйилиши олдин ҳеч кузатилмаган», — маълум қилди шундай сервислардан бирининг вакили.
iPhone X 3 ноябрдан чакана савдога чиқарилади.
Изоҳ (0)