Туркия хавфсизлик кучлари икки кун ичида ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорликда гумондор 143 кишини ушлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Операциялар бирйўла саккиз вилоятда, жумладан, Анқарада, Истанбулда ва Измирда бўлиб ўтди. Қўлга олинганларнинг асосий қисми Сурия фуқароларидир. Уларнинг ёнидан қурол-яроғ, қўлбола портловчи ускуналар ясашга мўлжалланган ашёлар, шунингдек, пропаганда материаллари топилди.
Энг кўп жангарилар Анқарада ушланди — 49 киши. Улар Анқарада 29 октябрь куни Жумҳурият куни нишонланиши чоғида теракт уюштиришни режалаштиргани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)