Испания расмийлари Каталония ҳукуматининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемоннинг ҳудудий сайловларда иштирок этишига қарши эмас. Бу ҳақда Испания ҳукумати вакили Иниго Мендес де Виго маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
У Пучдемон ўз сиёсатини давом эттиришни истаса, бу унинг ҳуқуқи эканлиги ва у бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриши лозимлигини маълум қилди.
«Пучдемон мазкур сайловларда иштирок этса, демократик қарама-қаршиликни амалга ошира олишига ишончим комил», — деди де Виго.
У Пучдемон ўзининг истеъфоси тўғрисидаги фармонни эътиборсиз қолдирса, Мадрид бунга ақл ва соғлом идрок билан муносабат билдиришини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)