Дональд Трамп тамаки чекиш ва алкоголь ичишдан воз кечганини маълум қилди. Бу ҳақда, CNN телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Трампнинг сўзларига қараганда, унинг акаси Фред 1981 йили 43 ёшида алкоголизм оқибатида ҳаётдан кўз юмгани унга қаттиқ таъсир қилган.
«Менинг Фред ислми акам бор эди. У ажойиб йигит эди, энг чиройли, мендан анча яхши одам эди. Лекин унинг муаммоси бор эди. Алкоголь муаммоси», — деди Трамп.
Унинг сўзларига қараганда, Фред укасини спиртли ичимликлардан тийилига чақирган, бунинг натижасида Дональд Трамп ичик ва чекишдан воз кечган.
«У менга ичма, ичма дерди. У мендан катта эди, мен уни ҳурмат қилар ва гапига қулоқ солар эдим. Мен буни Фреддан ўргандим», — хулоса қилди президент.
Изоҳ (0)