Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода 2017 йилнинг ноябрь ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди UzDaily.
Тожикистон ҳукуматининг раҳбари Ўзбекистон раҳбарияти билан бир қатор икки томонлама учрашувларни амалга оширади.
Қоҳир Расулзода Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда бош вазир Абдулла Арипов қабулида бўлиши кутилмоқда.
Тожикистон бош вазири 2017 йилнинг 3 ноябрида МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган мажлисида иштирок этади.
Изоҳ (0)