Японияда Bravestorm фильми прокатга чиқмоқда. Фильм ҳалокат ёқасига келиб қолган инсониятнинг ўзга сайёралик «қирғиз» ирқига қарши кураши ҳақида ҳикоя қилади, деб хабар беради Kloop нашри.
Бош қаҳрамонлар ўтмишга қайтиб, босқинчиларга қарши курашиш учун робот ясаши талаб этилади.
Фильм сюжети 2050 йилги Токиода бўлиб ўтади. Инсоният жанговар ўзга сайёраликлар — қирғизлар ҳужуми оқибатида деярли қирилиб битган.
Беш нафар бош қаҳрамон — ака-ука Касугалар — ўзга сайёраликларни бутунлай йўқ қилишга уринади. Улар ўзга сайёраликлардан жанговар роботлар технологияларини ўғирлаб, ўша технологияни ёрдамида 2015 йилга қайтган ҳолда робот ясашга қарор қилади.
Фильм ниҳоясида инсоният ва ўзга сайёраликлар ўртасида кенг миқёсли жанг кўрсатилади, ўзга сайёралик қирғизлар роботлар ёрдамида Токиони вайрон қилади.
Bravestorm 1970 йили суратга олинган «Кумуш ниқоб» ва «Супер-робот Қизил Барон» сериалларининг ремейки ҳисобланади. Аммо оригинал картиналарда қирғиз исмли ўзга сайёраликлар ирқи тилга олинмайди. Ижодкорлар нега бунақа ном танлагани номаълум.
Изоҳ (0)