Ҳиндистон расмийлари Хитой билан чегарада 50 та қўшимча пост ташкил қилиб, улар сонини 176 тадан 226 гача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ички ишлар вазири Ражнатх Сингх маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Яқинда ҳукуматдан 50 та янги чегара пости қуриш таклифини олдик ва бунинг устида ишламоқдамиз», — дейди Сингх.
Times of India нашрининг маълум қилишича, узунлиги 3 488 километр бўлган ХХР билан чегарада қўшимча 4 та батальон — тўрт мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи жойлаштирилади.
Ушбу қарор ҳар бир пост назорат қилувчи чегара қисми давомийлигини қисқартириш ва ҳаракатлар мувофиқлигини яхшилашга қаратилган.
Қарор Докалам платосида икки мамлакат аскарлари ўртасида июндан август ойи охиригача давом этган қарама-қаршилик якуни бўйича қабул қилинди.
Изоҳ (0)