«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва Air Astana авиакомпаниялари Қозоғистон шаҳарларидан Урганч, Бухоро ва Самарқандга учадиган янги рейслар очилишини маълум қилди. Бу ҳақда миллий авиакомпания вакиллари қозоғистонлик ҳамкасблари билан музокаралар якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади Uz24.
Қозоғистоннинг қайси шаҳарларида рейс ташкил этилиши ва унинг муддатлари аниқлаштирилмаяпти.
Шунингдек, компаниялар Тошкентдан Олмаотага, Остонага учадиган рейслар частотаси бўйича келишувга эришди. Эндиликда Тошкент ва Олмаота ўртасидаги мунтазам рейслар ҳафтасига олти марта, Тошкент ва Остона ўртасидаги мунтазам рейслар эса ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Ниҳоят, учрашувда Air Astana самолётларига Uzbekistan airways technics базасида техник хизмат кўрсатиш ҳамда қозоғистонлик учувчилар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тренажёр комплексида машғулотлар ўтказиши масаласи кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)