Куз фаслида биз ҳам дидли кўринишимиз ва ҳам совқотмаслигимиз учун нима кийишни ўйлаб қоламиз. Сизга модага мувофиқ бўлиб кўринишга ёрдам берадиган курткаларнинг 4 моделини ҳавола қилмоқчимиз.

Фото: Rambler Weekend

Олифта полк

Милитари услубидаги устки кийимлар бир неча мавсумдан бери тренд бўлиб қолмоқда. Биринчидан, улар универсал. Уларни кўйлаклар билан ҳам, жинсилар билан ҳам кийиш мумкин.

Иккинчидан, улар совуқлардан ҳимоя қилади. Уларнинг кўпчилигига матонинг  шамол ўтказмаслиги учун махсус эритмалар билан ишлов берилади. Ёқасидаги мўйна эса иссиқликни сақлаб туради.

Қанча юмалоқ бўлса, шунча иссиқроқ

Шиширилган куртка ўтган ҳафтадаги мода подиумларининг ҳақиқий хитига айланди. Ўзингиз учун ҳам шундай курткалардан бирини танлашнинг айни вақти. Ёрқин жилоли ёки винилли моделларига эътиборингизни қаратинг.

Агар сиз тўладан келган бўлсангиз, соннинг ярмигача келадиган узунликдаги курткалар мос келади. Белингизни бўрттириб кўрсатиш учун, куртканинг устидан чўзилувчан энли камар тақинг.

Янада калтароқ

Куртканинг калтароқ моделлари иситишдан кўра кўпроқ модага мувофиқроқ бўлади. Шундай бўлса ҳам, агар сиз вақтингизни рулда ўтказсангиз ва узоқ сайрларда бўлмасангиз, шундай моделни танлаганингиз яхши.

Шунингдек, бундай курткалар театрга ёки иш юзасидан учрашувга бораётганингизда эскирган калта пўстинларнинг ўрнини босиши мумкин.

Енгил ва иссиқ

Мўйналардан қилинган курткалар — энг мода кетидан қувадиганлар учун тренд. Очиғини айтганда, кўпчилик дизайнерлар ўз коллекцияларида сунъий материаллардан фойдаланишган. Айнан шунинг учун бундай курткалар жуда ёрқин: кўк, қизил, оч пушти, бинафша ва яшил рангларда чиқарилган.

Манба: «Passion.ru»