2017 йил апрелида Россиянинг «Союз МС-02» космик кемаси бортида Халқаро космик станцияни тарк этган космонавтлар билан старт олганида дегерметизация рўй берди, яъни суюқлик ва газларни ўтказмаслик тизими бузилди. Бу ҳақда NASA’нинг ХКС бўйича назорат комиссияси йиғилиши чоғида унинг раиси, собиқ космонавт Томас Стаффорд баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Унинг сўзларига қараганда, тахминан 8 километр баландликда парашют ҳалқаси очилиш пайтида космик кема корпусидаги чокка тегиб кетиб, қисман герметикликнинг бузилишига олиб келган. Стаффорд «Союз»нинг айнан қайси миссияси ҳақида гап кетаётгани ва кема бортида қайси космонавтлар борлигини аниқлаштирмади.
Нашрга кўра, апрель ойида фақат битта «Союз» ХКСдан космонавтларни олиб тушган, ўшанда унинг бортида россиялик Андрей Борисенко ва Сергей Рижиков ҳамда америкалик Роберт Кимброу бор эди.
Герметикликнинг бузилиши экипаж учун хавф туғдирмади, бу кичкина носозлик деб баҳоланди.
Изоҳ (0)