Ёшлар орасида ўзбек киноси дурдоналарини тарғиб қилиш, кино ихлосмандларига афсонавий ўзбек киноси намуналаридан яна баҳраманд бўлиш имкониятини яратиш мақсасида илк марта пойтахтда тажриба сифатида «Ўзбек киноси дурдоналари» кинозали ишга туширилмоқда. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар берди.
Кинозалнинг очилиш маросими 23 октябрь куни соат 17:00да Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади.
Тадбирга таниқли киноижодкорлар, киношунос олимлар, устоз актёр ва актрисалар ҳамда ёшлар жамоалари таклиф қилинган.
Кинозалнинг иш фаолиятини режиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Абу Райҳон Беруний» номли тарихий бадиий фильми бошлаб беради.
Изоҳ (0)