Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

16 октябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров 17 октябрь, сешанба куни Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар берди «Mehrob.uz» нашрининг Facebook’даги саҳифаси.

Фото: Facebook / «Mehrob.uz»

Фото: Facebook / «Mehrob.uz»

Рамзан Қодиров ташриф асносида Имом Бухорий қабрини зиёрат этар экан, у кишига бўлган юксак эҳтиромини изҳор этди. Буюк аллома қабрлари пойида Қуръон оятларидан ўқилиб, дуо қилинди. Меҳмон мажмуа тарихи билан танишиб, дунё аҳли тан олган буюк имомга кўрсатилаётган давлат даражасидаги эътиборни юксак баҳолади.

Мажмуа ёнида бунёд этилаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг имкониятлари эътироф этилди.

Меҳмонлар ташриф давомида Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, буюк саҳоба Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳу мангу қўним топган Шоҳи Зинда мажмуаси ва Регистон ансамблини ҳам зиёрат қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Чеченистон раҳбарини қабул қилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Маҳаллий
“Боланг туғилгач икковингга бензин қуйиб, ёқиб юбораман, деб таҳдид қилган” — Фарғонада эрининг Matiz’ида ўзини ёқиб юборгани айтилган марҳуманинг яқинлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади