Япония ҳайвонот боғида Грейп лақабли пингвин вафот этди. У «Думли дўстлар» анимесидаги Хулулу номли қиз картон фигурасига боғланиб қолганлиги туфайли машҳур бўлган эди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи ходимлари маълум қилди, деб ёзади DailyAfisha.
11 октябрь куни Грейпнинг жиддий хасталиги ҳақида маълум бўлди ва у ёпиқ вольерга ўтказилди. Пингвин 20 ёшда эди.
Май ойида Грейпнинг модаси унга хиёнат қилди, шундан сўнг у кўпроқ вақтини Хулулунинг ёнида ўтказа бошлади.
Сентябрь ойида кучли шамол туфайли Хулулуни вольердан олиб кетишга тўғри келди. Ўшанда севгилисини қўмсаётган пингвинга бутун интернет ҳамдардлик билдирди. Картон қиз Грейпга бир суткадан кам вақтда қайтарилди.
Грейпнинг ўлимини ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қайғу билан қабул қилди, бироқ эҳтимол у энди дўстининг ёнига боришига умид билдирди.
Изоҳ (0)