Грузиянинг собиқ президенти, украиналик мухолиф сиёсатчи, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили мамлакат Давлат миграция хизмати унга қўшимча ҳимоя тақдим этишдан бош тортганини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Улар жавоб беришдан бош тортмоқда. Мухлатлар ўтиб кетди», — деди у Киевда ўтказган матбуот анжуманида.
Шунингдек, у Украина фуқаролигини янгилаш учун судга даъво киритишини таъкидлади.
3 октябрь куни Саакашвилининг адвокати Маркиян Галабала сиёсий бошпана сўраш атрофидаги вазиятга изоҳ берган эди. Унинг сўзларига қараганда, Саакашвили Украина фуқароси бўлгани учун гап аслида қўшимча ҳимоя тақдим этилиши ҳақида кетмоқда.
«Фуқарога қўшимча ҳимоянинг ва сиёсий бошпана тақдим этилишининг сўралиши моҳиятан бир нарсадир. Фақат одатда маиший ҳаётда кўпроқ сиёсий бошпана сўзи ишлатилади», — деди юрист.
Изоҳ (0)