Испания Ла Лигасининг 6-туридан жой олган 1 та учрашув кеча — жума ошқомида ўтказилган бўлиб, унда ғолибни аниқлашнинг иложи бўлмаганди. Бугун мазкур турнинг 4 та ўйинида Ла Лига етакчилари майдонга чиқиб келади.
Бугун АПЛда 7 та учрашув. «Futbol-TV»да «Ливерпуль» — «Юнайтед» ва яна 2 та ўйин
Марказий ўйин Мадриддаги янги «Vanda Metropolitano» стадионида кечади. Мавсумдаги дастлабки 7 учрашувнинг барчасида зафар қучган «Барселона» ҳақиқий жиддий рақиб — «Атлетико» меҳмони бўлади.Чемпионлик учун даъвогарлар қаторида эътироф этилаётган «Севилья»ни ҳам бугун қийин учрашув кутиб турибди. Андалусиялик футболчилар Билбаода «Атлетик» меҳмони бўлади, Мадриднинг «Реал» жамоаси футболчилари эса «Хетафе» майдонига сафар этади.
Ла Лига ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида намойиш этувчи UzReport ва «Futbol-TV» телеканаллари 1 тадан учрашувни эфирга узатишни режалаштирган. «Futbol-TV» Мадриддаги марказий ўйинни кўрсатади, UzReport эса «Реал» ишқибозларини кутиб қолади.
Испания Ла Лигаси 8-тур беллашувлари 13 октябрь, жума