Осиё Бокс Конфедерацияси Олимпиада ўйинларида қўлга киритилган медаллар бобида қитъа рейтингини тузиб чиқди.
Унда Қозоғистон термаси етакчи эканини кўриш мумкин. Улар ҳисобида 7 та олтин медаль бор. Рио—2016 Олимпиадасини умумжамоа ҳисобида 1-ўринда якунлаган Ўзбекистон термаси эса Таиланддан кейин учинчи бўлиб турибди. Бунда олтинлар тенг бўлса-да, кумуш олиш борасида тайларнинг натижаси яхшироқ.
Аввалроқ Қозоғистон термаси Жаҳон Чемпионатларида ҳам Ўзбекистондан олдинда экани айтилганди.
Изоҳ (0)