Осиё Бокс Конфедерацияси ўзининг Facebook саҳифасига қитъа термаларининг Жаҳон Чемпионатларидаги натижалари акс этган статистикани жойлади, деб ёзди «Оламспорт».
Ўзбекистон бокс терма жамоаси ортда қолган 12 та Жаҳон чемпионатида қандай иштирок этган?
Бу борада Қозоғистон ва Ўзбекистон термалари Осиё етакчилари эканини кўриш мумкин. 1993 йилдан бошлаб Жаҳон Чемпионатларидаги иштирокини бошлаган бу мамлакатлар қолганлардан анча ўзиб кетган.Қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари ҳозиргача Жаҳон Чемпионатида 11 та олтин медалга эга чиққан бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 та ташкил қилади. Хитой ва Жанубий Корея боксчилари улардан кейинги ўринларни банд этиб турибди.
Изоҳ (0)