Андижон вилояти давлат солиқ инспекциясининг буйруғига асосан ўтказилган рейд тадбирида нақд хорижий валюта асосида хизматга чиқаётган хонандалар аниқланди. Бу ҳақда, давлат солиқ қўмитасига асосланиб, Uz24 хабар қилди.
Аниқланишича, Фурқатбек Қосимов тўй маросимида хонандалик хизмати учун 500 доллар, Умидбек Зафаров 300 доллар, Расулжон Мамажонов 200 доллар олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйган.
Нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйган хонандаларга нисбатан солиқ инспекцияси томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилган.
Президентнинг 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ товарлар (иш ва хизмат) учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланади, барча хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади.
Изоҳ (0)