Информацион технологияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилишни қўллаб-қувватлаш инновацион маркази Mirzo Ulugbek Innovation Center ва Иннополис университети (Татаристон) 2017 йилнинг 11 октябрида ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ҳужжатни Mirzo Ulugbek Innovation Center директори Хуршид Султонов ва Иннополис университети директори Кирилл Семенихин имзолади.
Иннополис университети информацион технологиялар ва робототехника соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотларга ихтисослашган.
Томонлар ҳужжат доирасида инновацион лойиҳалар, илмий ишланмалар, юқори технологик марказлар яратиш ва ривожлантириш, технопаркларни бошқариш, бизнес-инкубатор, акселератор ва коворкингларни яратиш ва ривожлантириш бўйича тажриба алмашишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, томонлар ташкилотларнинг маҳсулотлари ва ишланмаларини ички ва ташқи бозорларда биргаликда илгари суришни режалаштирмоқда.
Mirzo Ulugbek Innovation Center ва Иннополис университети инновацион фаолиятни рағбатлантириш учун ижобий муҳитни шакллантириш механизмлари бўйича тажриба алмашади.
Ҳужжат бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Татаристонга ташрифи доирасида имзоланди.
Изоҳ (0)