Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Навоий вилоятининг Нурота туманидаги «Чашма» тарихий-меъморий мажмуасини таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Мажмуадаги ишлар босқичма-босқич олиб борилади ва 2019 йил 1 октябрда якунланади. Таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари сабабли кўчмас мулклари бузиладиган жой эгаларига товон пули учун 15 миллиард сўм ажратилди.
Ҳужжат билан тегишли давлат органлари ва ташкилотларга мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
Изоҳ (0)