HBO телеканали фентези жанридаги «Тахтлар ўйини» сериалининг навбатдаги мавсумига оид тафсилотлар ва материаллар тармоққа чиқиб кетишининг олдини олиш учун фавқулодда чоралар кўришга тайёр. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Forbes нашрига кўра, якуний қисмлар сценарийлари «қулф ортида» сақланади, актёрлар роллари билан фақат лойиҳанинг Белфастдаги студиясида танишиш имкониятига эга бўлади.
Сценарийнинг рақамли нусхасига эга бўлиш учун махсус авторизациядан ўтиш талаб этилади.
Шунингдек, телевизион шоу яратувчилари съёмка майдонига киришга ёки у ерга дрон йўллашга уринадиган папарассиларга қарши жиддий курашиш ниятида.
Сериалнинг еттинчи мавсуми хакерлар ҳужуми туфайли қатор қийинчиликларга учради. Жумладан, айрим қисмлар сценарийлари муддатидан олдин тармоққа чиқариб юборилди.
Изоҳ (0)