«ВКонтакте» ва Telegram асосчиси Павел Дуров 33 ёшга тўлган куни яратиш билан шуғулланадиган барчани ўз-ўзини заҳарлашдан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Дуров «ВКонтакте»даги саҳифасида ўзи кўп йиллар аввал воз кечган ва кўникиш ҳосил қилиб, мушоҳадага таъсир этувчи 7 нарсани санаб ўтди.
Мазкур рўйхатга алкоголь; ҳайвон гўшти; «таблеткалар ва фармацевтиканинг исталган маҳсулотлари»; никотин ва бошқа наркотик моддалар; қаҳва, қора ва кўк чой, энергетиклар; фастфуд маҳсулотлари, шакар ва газли ичимликлар; телевидение ва унинг аналоглари киритилди.
Дуров кейинчалик бу маҳсулотлардан нима учун воз кечганига батафсил изоҳ беришни ваъда қилди.