Россия олий суди мухолиф сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши юзасидан айбдор деб топилган фуқаролар иши бўйича киритилган апелляцияни кўриб чиқиб, уларга белгиланган 100 минг рубль миқдоридаги жаримани бекор қилди. Аммо ҳукмнинг бошқа бандлари ўзгаришсиз қолди, деб хабар беради Meduza.
Олий судга шикоят Хамзат Бахаев, Анзор ва Шадида Губашевлар, Заур Дадаев ва Темирлан Эскерхановларнинг адвокатлари томонидан киритилган эди. Москва суди уларни турли йилларга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилган эди.
Адвокатлар ҳукмни бекор қилишни талаб қилган эди. Аммо олий суд уларнинг эътирозларини ўринсиз деб топди.
Тилга олинган шахслар Борис Немцовнинг қотиллигида айбдор деб топилган эди.