Туркиялик 18 нафар малакали шифокор ва соҳа мутахассислари Термиз шаҳридаги вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига келиб, оғиз ва лабида туғма нуқсони бор болаларни даволаш мақсадида 140 та жарроҳлик амалиёти ўтказди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Facebook’даги саҳифасида айтилишича, турк шифокорлари иштирокида 494 та амбулатор тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди.
Мазкур тадбир Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) кўмагида амалга оширилди.
Изоҳ (0)