Рио—2016 Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган, кейинги йили эса Гамбургдаги Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан боксчи Шаҳрам Ғиёсов билан суҳбат «Оламспорт» нашрида чоп этилди.
Суҳбат давомида журналист Гулмира Ғуломова Шаҳрамга футболга оид савол берди. Бунда у агар бокс юлдузи футболчи бўлганида, Хитой ёки Жанубий Корея дарвозасига гол ура олармиди ёки йўқ — қизиқди.
Саволингиз жуда жойига келиб тушди. Мен футболни жуда яхши кўраман. Агар боксчи бўлмаганимда, аниқки футболни танлардим. Ҳозиргача эришган ютуқларимдан келиб чиқиб айтаман: футболда ҳам натижа кўрсата олардим! Чунки ўзимга бўлган ишонч юқори! Бу эса муваффақиятим омили бўларди.Шаҳрам Ғиёсов, боксчи
Ўз навбатида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси мамлакат футболчилари ҳақида танқидий фикр билдирди, улар шунча эътибор ва кўмакдан кейин ҳам натижа кўрсата олмаётгани ҳақида айтди.
Нега европалик футболчилар гол уради, бизникилар эса йўқ? Бизни улардан қаеримиз кам? Ёки бизга нима етишмайди?Аввалроқ футболчиларни оғир атлетика бўйича Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов ҳам танқид қилиб чиққан, кейинроқ Ўзбекистон милли терма жамоасининг собиқ футболчиси Тимур Кападзе унга жавоб қайтарганди.Президентимиз спорт учун барча имконият эшикларини очиб қўйган. Нега улар шундан ҳам фойдалана олмайди? Бунга жавоб битта: футболчилар ўз устида ишламади ва етарлича меҳнат қилмади. Бу уларни ёмонлаш эмас, мен шунчаки илтимос қилмоқдаман.
Халқимиз гапирди, ишонди, афсуски, фойда бўлмади. Боксга эътибор кучайганига 3—4 йил бўлди ва натижа дарҳол кўзга ташланди. Футболга эътибор берила бошланганига неча йил бўлди?! Ҳукумат қанчадан-қанча қарор ва фармонлар эълон қилди. Етар энди, қачонгача давом этади бу! Ватанимиз шаъни учун жон куйдириш вақти келди! Биз ўзбекмиз — бу ўзига хон, ўзига бек дегани. Биз ҳамма соҳада бек эканимизни кўрсатишимиз шарт!
Шаҳрам Ғиёсов, боксчи
Изоҳ (0)