Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби футболчилари пахта даласига чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Пахта даласига чиқарилган «Навбаҳор» 6 йиллик танаффусдан кейин «Пахтакор»ни таслим қилди
«Навбаҳор» футболчилари пахта териб, «Пахтакор»ни енгач, «Қўқон—1912» футболчилари ҳам пахтага чиқди
«Сўғдиёна» футбол клуби ҳам жараёнга бефарқ қараб турмай, бош мураббий Игорь Шквирин бошқарувида пахта даласига чиққан. ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусда нафақат футболчилар, балки Жиззах вилояти футбол федерацияси ходимлари, «Сўғдиёна» стадиони ишчилари ва клубнинг барча ходимлари ҳам пахтага жалб қилинган.
Бу гуруҳ пахта даласида қанча вақт бўлгани ва умумий қанча ҳосил йиғиб олгани борасида маълумот берилмаган. Бунгача «Навбаҳор» ва «Қўқон—1912» клублари ҳам пахта даласида кўриниш берганди.
Изоҳ (0)