Apple’нинг iPhone 7 смартфони 2017 йили энг кўп сотилган гаджет деб топилди. Буни IHS Markit таҳлилчилари ўтказган текширув кўрсатди, деб хабар қилади Phonearena.
Машҳурлик жиҳатдан иккинчи смартфон iPhone 7 Plus бўлди. Учликка Samsung Galaxy Grand Prime Plus якун ясади. Бу беш дюймли бюджетли смартфон 130 доллар туради.
Шунингдек, бешликка iPhone 6s ва Samsung Galaxy S8 кирди.
Шу билан бирга, iPhone 7 нинг бу йилги харид кўрсаткичлари ўтган йили iPhone 6s қайд қилган натижалардан бир қадар пастроқ бўлган. Тушиш Samsung’да ҳам кузатилмоқда.
Изоҳ (0)