Таниқли блогер Эванс Бласс ҳали тақдимоти бўиб ўтмаган Huawei Mate 10 Pro смартфонининг суратларини Twitter’даги ўз саҳифасида эълон қилди. Смартфоннинг ҳақида октябрь ойининг иккинчи ярмида маълум қилиш режалаштирилган. Суратдан кўринадики, смартфон энг минимал рамкали экранга ва иккита камерага эга. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, гаджет Samsung S8 даги каби 5,9 дюмли экран билан жиҳозланади. Смартфоннинг камералари 20 мегапикселли ва 12 мегапикселли сенсорларга эга бўлади. Олд камераси эса 8 мегапикселли бўлади.
Гаджет Kirin 970 процессори асосида яратилади, 6 гигабайт оператив хотирага ва 64 гигабайтдан 128 гигабайтгача доимий хотирага эга бўлади.
Изоҳ (0)