Мексикада Bell 412 кўп мақсадли ҳарбий вертолёти қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Мамлакат мудофаа вазирлигига кўра, яна тўрт киши бедарак йўқолди, деб хабар беради «РБК».
Айтилишича, воқеа Пуэбло-Нуэво муниципалитетида, Дуранго штати чегарасида рўй берган.
Идорага вакилларига кўра, вертолёт ранчо устидан ўтиш пайтида симларга илашиб қолган, сўнг қулаган ва қулаш пайти ўт олган. У Масатлан шаҳрига учаётган эди.
MBC Notisias радиостанция маълумотларига кўра, вертолёт ҳарбий учувчиларни ўқитиш билан шуғулланадиган департаментга тегишли бўлган.
Изоҳ (0)