Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финалида тўп сурадиган ҳар икки жамоа номи аниқ бўлди.
Ярим финалнинг илк ўйинида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Самарқанднинг «Динамо»си устидан икки ўйин натижасига кўра 2:0 ҳисобида устун келганди. Қаршининг «Насаф» клуби эса амалдаги чемпион «Локомотив»га икки ўйин натижасига кўра 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.«Насаф» Тошкентда 1:3 ҳисобида енгилган бўлса, ўз майдонида 1:0 ҳисобида зафар қучди ва кубок финали билан хайрлашди. Бу борада Қарши клубига яна 1 та гол етмади. Бир кун аввал туғилган кунини нишонлаган легионер Драган Черан «темирйўлчилар» дарвозасига киритилган ягона голга муаллифлик қилди.
Ўзбекистон Кубогида зафар қучган жамоа Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олади. Бир йил муқаддам «Локомотив» ҳам кубокда зафар қучган, ҳам мамлакат чемпионлигини расмийлаштирганди. Айни вақтда ҳам «темирйўлчилар» Олий Лига пешқадами бўлиб турибди. Энди улар кубок финалида Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» билан ҳисоб-китоб қилади.
Ўзбекистон Кубоги Ярим финал 7 октябрь, шанба
Изоҳ (0)